Дунёнинг 40 нафар юлдузи энг чиройли қариётган машҳур инсонлар рўйхатига киришди.

Mashable нашри 40 ёшдан ошган бўлса-да, ўз жозибасини сақлаб қолаётган юлдузлар рўйхатини  тузиб чиқди. Порталнинг қайд этишича, бу инсонлар ёши улғайгани сайин яхши сақланган вино каби фақат чирой очиб бормоқда.

40 ёшли Анжелина Жоли ва 54 ёшли Жорж Клуни, шунингдек, 46 ёшли Женнифер Лопес, 73 ёшли Ҳаррисон Форд ва 40 ёшли Шарлиз Терон топ ўнталикка кирган. 

Бундан ташқари, рўйхатда 70 ёшли Ҳелен Миррен, 43 ёшли Идрис Эльба, 49 ёшли Холли Берри ва 44 ёшли Жада Пинкетт Смитни ҳам кўриш мумкин. 

Рўйхатдан ўрин эгаллаган бошқа юлдузлар: Сальма Ҳайек (49 ёш), София Вергара (43 ёш), Жон Хэмм (44 ёш), Дуэйн Жонсон (43 ёш), Стив Карелл (53 ёш), Хью Жекман (47 ёш), Жоан Роулинг (50 ёш), Мишель Обама (52 ёш), Мэгги Смит (81 ёш) ва Жейн Фонда (78 ёш).

Анжелина Жоли (40 ёш)

Жордж Клуни (54 ёш)

Женнифер Лопес (46 ёш)

Харрисон Форд (73 ёш)

Шарлиз Терон (40 ёш)

Хелен Миррен (70 ёш)

Холли Берри (49 ёш)

Сальма Ҳайек (49 ёш)

Жон Хэмм (44 ёш)

Жейн Фонда (78 ёш)