«Атлетико» жамоаси ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес бугун «Реал»га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. У ўзининг қаймоқранглилар академиясида ўтказган даврларини эслаган.

«Майдондан ташқари ғалати ишлар содир бўлиб турарди. Футбол ўйнаётганимизда ҳаммаси жойида бўларди, аммо майдондан ташқарида 11-12 ёшли бола қабул қилиши қийин бўлган ишлар содир бўларди.

Менинг бутсамни ўғирлашган, овқатсиз қолганман. Бир сафар қилмаган ишим учун жазоланганман ва 2 ҳафтага машғулотлардан четлатилганман.

Ўшанда кимдир менинг номимдан мураббийга шикоят хати ёзган. Мен эса бу ишни қилмаганимни исботлаб бера олмаганман.

Мен ҳамиш ўзимга ишонганман ва «Реал»дан кетиш, бу қиёмат келишини англатмаслигини билардим. Бошқа жамоада ҳам ўйнаб кета олишимга ишонардим», – дея Саулнинг сўзларини келтиради Marca нашри.

«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги Испания чемпионатининг 26 тур учрашуви бугун бўлиб ўтади.