Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида шунингдек, вазирлик, идора ва нодавлат нотижорат ташкилотлари қошидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларида “Халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг жорий этилишидаги долзарб вазифалар” мавзуси бўйича ўқувлар ўтказиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.

“Эксперт фикри” тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга ёллаш ва меҳнат шароитлари юзасидан миқдорий тадқиқотнинг дастлабки натижалари тўғрисида ахборот тингланди. Жорий йилнинг май ойидаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишида миқдорий тадқиқотнинг 2-босқичи якунлари кўриб чиқилиши келишиб олинди.

Шунингдек йиғилишда Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциялар ва тавсиялар бажарилиши бўйича Экспертлар Қўмитасининг “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли ҳамда “Болалар меҳнатининг оғир шакллари тўғрисида”ги 182-сонли Конвенцияларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши юзасидан эълон қилинган маърузаси ҳам муҳокама қилинди.