ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино маълум қилишича, у иккинчи муддатга ҳам ташкилот раҳбарлигида қолмоқчи.

«2019 йилги сайловда ҳам ғалаба қиламанми, йўқми билмайман. Лекин иккинчи муддатда ҳам ФИФА президенти бўлишни истайман. Дунё футболи ривожланишига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Менда Платинига қайтарадиган жавобларим бор. Мен уни ўз нутқларимда эслаб ўтганманми? Мен одатда исмларни ишлатмайман. Ҳозир эса Платинига менга ўз вақтида кўрсатган ёрдамлари учун раҳмат айтаман», – дейди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотда ўтказилган ислоҳотга кўра ФИФА президентининг ваколатлари камайтирилган. Эндиликда Инфантино яна 2 марта ФИФА президентлиги учун сайловда номзод сифатида иштирок этиши мумкин.