Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кегашининг 2015 йил якунларига бағишланган 2016 йил 6 январдаги йиллик анжумани қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида эстрада ижодкорларига мўлжалланган махсус малака ошириш ўқув курслари ташкил этилган хақида хабар берилганди.

Мазкур курсни муваффақиятли тамомлаган ижодкорларга махсус сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарход Жўраев, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти проректори Гўзал Ҳолиқулова ҳамда бошқа институт профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Ўзлаштириш бўйича энг юқори кўрсатгичларни қўлга киритган эстрада хонандаларига алоҳида совғалар топширилди.