Одамларни миллионларга туширган андижонлик товламачи жазоланди

Жамият 27 Февраль 2016 7984

Андижон вилоятида туғилган фуқаро бир неча одамларни алдаб, турли ваъдаларга ишонтириб, берган пулларини ўзлаштириб юборгани аниқланди.

Унинг устидан ёзилган шикоят аризасидан сўнг, олиб борилган суриштирув-тергов жараёнларида айбланувчи кўплаб фуқароларнинг ишончига кириб, товламачилик жиноятини содир этгани маълум бўлди.

Аниқланишича, айбланувчи хотинининг вафотидан сўнг, пул топиш мақсадида Ангрен шаҳрига боради ва у ерда бир аёл билан танишиб қолади. 2010 йилда улар шаърий никоҳдан ўтишади. Орада аёлга қарашли уйни 11 минг АҚШ долларига сотишади. Йигит шаърий хотидан “Тошкентда бизнес бошлайман”, деб 7000 АҚШ долларини олади, бироқ бир сўмини ҳам қайтармайди. Икки орада аёл уйсиз қолади.

“Огоҳ” газетасининг ёзишича, у шаърий хотинининг таниши бўлган аёлдан “Кобальт” русумли автомашина олиб бераман, деб 3000 АҚШ долларини олган ва қайтармаган. Шунингдек, яна бир аёлни 2011 йилдан 2014 йилгача алдаб, 11000 АҚШ доллари, 5 миллион 400 минг сўм, қиймати 3 миллион сўмлик телеффон аппарати ва яна бир қанча қимматбаҳо буюмларини олиб, қайтариб бермаган.

Қаллоб бундан ташқари бозорда ҳам бир неча одамларнинг соддалигидан фойдаланиб, ишларини ҳал қилиб бериш мақсадида пул олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланди.

Айбланувчи Ўзбекистон Республика ЖКнинг тегишли моддаларига мувофиқ, жиноий жавобгарликка тортилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар