Ўзбекистон ва Россия ўзаро театр гастроллари ўтказишни режалаштирмоқда

Маданият 27 Февраль 2016 1887

Ўзбекистон ва Россия ўзаро театр гастроллари ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Россия маданият вазирлиги матбуот хизмати.

26 февралда Москвада ишчи учрашув бўлиб ўтиб, унда Россия ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро театр гастроллари ўтказиш масаласига тўхталиб ўтилди. Тадбирда Россия маданият вазирининг ўринбосари Александр Журавский ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Равшанбек Алимов иштирок этди.

"Мен Ўзбекистоннинг маданият соҳасида ҳамкорликни давом эттириш ва оширишга қизиқишини тасдиқлашни истардим. Россия маданияти, рус маданияти бизнинг маданий ҳаётнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади", деб айтди Равшанбек Алимов.

Алимов Россия маданият вазирлигига Россиянинг машҳур театрлари, жумладан Россия Давлат академик Катта театрининг Ўзбекистонга гастроллар уюштиришида кўмак кўрсатиш илтимоси билан мурожаат қилди. Алимовнинг айтишича, Ўзбекистон спектакллар ўтказиш учун барча шароитларни таъминлашга тайёр. Шунингдек, Россияда Ўзбекистон театрларининг жавоб гастролларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Журавский икки томон учун маъқул муддатларда гастроллар ташкил этиш учун бу масалани Россия театрлари билан муҳокама қилишга ваъда берди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар