Ўзбекистоннинг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакили ўзгарди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинган.

"Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонасининг биринчи котиби Нуриддин Убайдуллаев, Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятидаги доимий вакили этиб тайинланди", дейилади хабарда.

ШҲТга аъзо мамлакатлар — бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Беларусь, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон эса кузатувчи давлатлар мақомига эга. 2015 йил июль ойида ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қўшиш жараёни ишга туширилган.

Бу йил ШҲТга раислик қилиш ваколати Ўзбекистонга ўтди. ШҲТ саммити 2016 йилнинг 23-24 июнь кунларида Тошкентда бўлиб ўтади.