Sport.es: «Манчестер Сити» Лапорт учун рақобатда «Барселона»ни ортда қолдирди

Спорт 27 Февраль 2016 1600

«Барселона» жамоаси «Атлетик»нинг моҳир ҳимоячиси Эмерик Лапорт учун курашда енгилди. Футболчи ёзги трансферлар вақтида Англиянинг «Манчестер Сити» жамоасига ўтиши масаласи ҳал бўлган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар ёзган.

Каталонияликлар жамоаси ушбу футболчи ўйинларини 2 йилдан буён кузатиб келишаётганди ва ёзда уни трансфер қилишни режалаштиришганди. Лекин Хосеп Гвардиоланинг янги мавсумда «Манчестер Сити»да иш бошлаши ҳақидаги хабар уларнинг режаларини чиппакка чиқарган.

«Шаҳарликлар» раҳбарияти Гвардиоланинг истаги билан Эмерикни таркибга жалб этиш борасида музокара бошлашган ва унинг ўзи билан келишиб олишган. «Манчестер Сити» эндиликда «Атлетик» билан трансфернинг бошқа жиҳатлари бўйича музокара олиб боришади, 21 ёшли бу франциялик футболчининг шартномасида унга 50 млн евролик нарх белгилаб қўйилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8620 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42484 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68487 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41455 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 148729 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40039 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 1315 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1791 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар