Самарқанд вилоятида туғилган, қилган жинояти учун муқаддам судланган, Тошкент шаҳри, Чилозор туманида яшовчи фуқаро хонадонида гиёҳвандлик моддаларини сотиш учун сақлаб келгани ошкор бўлди.

"Чилонзор тумани ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ ходимлари томонидан тегишли тартибда ўтказилган текширув чоғида айланувчи аёлнинг уйидан газетага ўралган 300 дона марихуанна гиёҳвандлик моддаси топилди", деб ёзади “Огоҳ” нашри.

Аниқланишича, аёл гиёҳвандлик моддасини бир неча шахсга пуллашга улгурган.

“Оқ ажал” савдоси билан шуғулланиб, ҳам ўзининг, ҳам бошқаларнинг ҳаётини издан чиқарадиган жиноий фаолият билан шуғулланган айбланувчига нисбатан тегишли моддаларга мувофиқ жазо тайинланди.