Кеча, 26 февраль куни, “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокснинг янги йўналиши Бутунжаҳон бокс серияси, яъни WSB бўйича дастлабки учрашув ўтказилди. Унда “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси Пуэрто-Риконинг “Puerto Rico Hurricanes” жамоасига қарши рингга кўтарилди.

Мазкур жамоаларнинг Сан-Хосе шаҳрида бўлиб ўтган илк тўқнашувида WSB “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Тошкентдаги жавоб учрашувида ҳам ўзбекистонлик боксчилар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, ҳудди шундай 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

WSB. С2 жамоалари: "Uzbek Tigers" 5 - 0 "Puerto Rico Hurricanes"

52 кг: Қодиров Аброр - Кейбер Авилла (ТКО R3 0:11)
60 кг: Абдураимов Эльнур - Стивен Руидиаз (50:45/50:45/50:45)
69 кг: Турдиев Достон - Самуэл Кедено (TKO R3)
81 кг: Абдуллаев Шуҳрат - Жуан Карилло (49:46/49:46/49:46)
+91 кг: Абдуллаев Сардор - Валавикус Мантас (50:45/50:44/50:45)

Шунингдек, кеча APB йўналишида ҳам учта жанг ўтказилди ва уларнинг барчасида ўзбек боксчилари ғолиб чиқди:

52 кг: Латипов Жасурбек (Ўзбекистон) — Мурдум Энгене Гандулам (Мўғулистон) ТКО 5R
69 кг: Маҳмудов Дилшод (Ўзбекистон) — Юба Ндиайе Сиссохо (Испания) 3:0
75 кг: Мадримов Исроил (Ўзбекистон) — Кришан Викаш Ядав (Ҳиндистон) 3:0

Бугун, 27 февраль куни, “Ўзбекистон” спорт мажмуасида «Uzbek tigers» ва «Astana arlans» жамоалари ўртасидаги жанглар ҳам бўлиб ўтади.