«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гаал «Арсенал»га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди. У саволларга жавоб бериш вақтида «қизил иблислар»нинг Европа Лигасидаги иштирокига ҳам тўхталиб ўтди ва ҳали шогирдларини «Мидтьюлланд» устидан қозонилган ғалабадан (5:1) кейинги каби хурсанд ҳолда кўрмаганини тан олди .

«Мен кийим алмаштириш хонасида шу вақтгача бу каби хурсандчилик рўй берганини кўрмагандим. Ўйинда иштирок этган футболчилар ҳам, майдонга тушмаганлар ҳам, жароҳатли футболчилар ҳам бирдек қувонишарди. Барча бирдек суюнарди, ҳали бунақаси бўлмаганди.

Қоидага кўра бундай кайфият жамоага янги ғалабаларни келтиради. Жамоанинг ўзига бўлган ишончи ортажи. Аммо биз навбатдаги рақибимиз «Арсенал» эканини, бу жамоа премьер-лигадаги энг кучли жамоалардан бири эканини унутмаслигимиз даркор.

Бу оддий чақириқ эмас. Қолаверса, биз 10 кун ичидаги тўртинчи ўйинда майдонга тушишимиз керак. Янги кучлар билан ўйнаймиз», — дейди ван Гаал.

«Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ўйини 28 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 19:05да бошланади.