"Википедия" яширин қидирув тизими яратаётгани унинг раҳбарининг иcтеъфога кетишига сабаб бўлди

Технология 27 Февраль 2016 1656

Wikimedia Foundation ижрочи директори Лайла Третиков "Википедия" Google’нинг қидирув тизимига рақобатчи бўладиган тизимни ишга туширишга тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот ошкор бўлгандан кейин истеъфога кетди.

"Википедия" муҳаррирлари янги қидирув тизими яширин тарзда олиб борилганидан ҳайратланди, чунки "Википедия" одатда максимал тарзда очиқ ишлайди. Motherboard нашри Лайла Третиковнинг истеъфога кетишига нима олиб келгани ҳақида сўзлаб берди.

"Википедия" ўзининг очиқлиги билан танилган. Унда барча нарса очиқ: "Википедия" учун жавоб берувчи Wikimedia Foundation ташкилоти ҳар йили ўз натижалари ҳақида ҳисобот беради. Исталган одам пуллар қандай ишлатилганини билиши мумкин. Шу сабабли ташкилот энциклопедияни қўллаб-қувватлашга зарур бўлгандан кўпроқ хайр-эҳсон йиғиши деб танқид қилиниб келинади. Бунда пуллар топ-менжерларнинг саёҳати ва раҳбарларнинг катта маошлари учун сарфланади, ваҳоланки оддий муҳаррирлар бепул ишлайдилар.

2016 йил февраль ўрталарида Wikimedia Foundation ўзининг қидирув тизимини яратиш учун грант олгани маълум бўлди. Ошкор бўлган ички ҳужжатларга кўра, бу тизим "интернетда буткул тижоратдан озод бўлган биринчи очиқ қидирув тизими" бўлиши керак бўлган. Motherboard нашри манбасига кўра, қидирув тизимини "Википедия"даги маълумотни бевосита қидирув натижаларида кўрсатишни бошлаган Google’даги трафикнинг камайгани сабабли яратишга қарор қилинган.

"Википедия" ҳамжамияти бу ҳақда ҳеч нарса билмаган. Шунинг учун ОАВда бу ҳақда маълумот чоп этилгандан кейин кўпчилик муҳаррирлар ижрочи директорнинг истеъфога кетишини талаб қилиб, мактублар ёзишни бошлашди. Улар ўзини очиқ деб айтувчи ташкилот шундай катта лойиҳани яширганидан норози бўлишган.

Wikimedia Foundation’да ҳеч ким Google’га рақобатчи қидирув тизими яратишни режалаштирмагани айтилган: ташкилот версияси бўйича, бу қидирув тизими "Википедия" ичида ва унинг экотизимига кирувчи бошқа ресурсларда қидирувни амалга ошириш учун мўлжалланган. "Википедия" асосчиси Жимми Уэйлс (унинг юзи энциклопедия учун пул сўралганда чиқади) қидирув тизими ҳақидаги гаплар ёлғон эканлигини айтди. Энциклопедия муҳаррирлари бунга ишонмадилар ва раҳбарият "жиноят устида ушлаб олингандан" кейин бу режалардан воз кечишга қарор қилди, деган хулосага келганлар.

Лайла Третиков 25 февралда истеъфога кетишини эълон қилди. У ўзининг бу қарорини келиб чиққан можаро билан боғламади ва Wikimedia Foundation "янги қийинчиликларни эплай олишига" ишонч билдирди. Третиков март ойи охиригача ўз мажбуриятларини бажаради, сўнгра уни ўзининг давомчисига топширади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар