Россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг бизнес-ҳамкори, эронлик тадбиркор Фарҳод Моширий Англия Премьер-лигасида иштирок этувчи Ливерпулнинг "Эвертон" футбол жамоасининг 49,9 фоиз акциясини сотиб олди. Бу ҳақдаги хабар жамоанинг сайтида чоп этилди. Келишув қиймати ошкор этилмаган.

Шунингдек, 27 февралда Алишер Усмонов унинг "Арсенал" жамосидаги улуши 30 фоиздан кўпроққа оширилганини тасдиқлади. "Аввал эълон қилинган режаларга кўра, мен Фарҳод Моширийга тегишли барча акцияларни сотиб олдим ва шу тариқа "Арсенал"даги улушимни 30 фоиздан кўпроққа оширдим. Бу менга клубнинг 2-рақамли акционери бўлишимга имкон беради", деб айтди Усмонов.