"Барселона" клубининг ҳужумчиси Неймарга тегишли вертолёт Бразилия ҳукумат идоралари томонидан мусодара қилинди.

Футболчининг 3,8 млн долларга баҳоланаётган вертолёти у томонидан декларация қилинмаган ва ҳозирда Неймарнинг музлатилган активлари рўйхатида турибди. Бу рўйхатда, шунингдек, футболчига тегишли вилла, яхта ва самолёт бор.

Айни вақтда Бразилия мутассади идоралари футболчи томонидан декларация қилинмаган 16 млн долларни қидирмоқдалар.