LG Electronics компанияси Mobile World Congress (MWC) 2016 кўргазмасида умумий ҳисобда 33 та мукофотга сазовор бўлди. Жумладан, кўргазмадаги энг нуфузли ҳисобланган “Энг яхши мобил телефонлар ва мосламалар” мукофоти.
Ғолиблар ичида компаниянинг янги флагман LG G5 смартфонлари ва Friends модулларида амалга киритилган “Модулли тур» инновацияси алоҳида ўрин эгаллайди. Бу мобил коммуникациялар оламида компаниянинг нақадар муҳим ўрин тутишини кўрсатиб беради. LG G5 ва Friends шу қаторда Android Authority, Digital Trends, Trusted Reviews ва Ubergizmo дан ҳам энг нуфузли мукофотларни қўлга киритдилар.
"Бизнинг янги LG G5 смартфонимизни улкан қизиқиш билан кутиб олишди, бу хаяжон - ҳақиқатдан ноёб ва инновацион смартфон яратишга астойдил уринган мутахассисларимизнинг сай-харакатларининг энг олий мукофотидир", - деди ифтихор билан LG Electronics Mobile Communications компаниясининг президенти ва бош ижрочи директори Жуно Чо.
" G5 ва унинг Friends модуллари истеъмолчиларга фойдаланиш чоғида кўпроқ кўнгилочар иловалар имкониятини тақдим этади ва қўлга киритган мукофотларимиз шу соҳа бозорига ўзига хос ноёб маҳсулот таклиф этганимизнинг далили, деб бемалол айта оламан".


LG ўзининг G5 смартфонини MWC кўргазмасининг асосий тақдимотидан олдин намойиш этди ва юқори баҳоларга лойиқ кўрилди. Флагман смарфони сув ўтмас металли яхлит корпусли янги дизайни, олиш ва суриш мумкин бўлган батарея ва смартфондан фойдаланганда янада кенг имкониятлар ҳосил қилувчи модуль турининг тузилиши билан алоҳида ажралиб туради. Тегишли мосламалар тўплами таркибидаги LG Friends модуллари шарофати билан G5 тўлақонли рақамли камера ва бошқа ускуналарга айлана олади.


MWC 2016 кўргазмаси мобил саноатида калит тадбирларидан бири, унга 100 000 атрофида одамлар ташриф буюради. LG нинг MWC 2016 да қўлга киритган мукофотлари қуйидагилар:

GSM Association (GSMA)
"Энг яхши мобил телефонлар ва мосламалар" - LG G5

4gnews
"Муҳим кашфиёт" - LG G5

Alphr
"Энг яхши смартфон"- LG G5

Android Authority
"MWC 2016 да энг зўр" - LG G5 / LG Friends

Android Central
"Энг яхши танловлар MWC" - LG G5 / LG Rolling Bot / LG 360 VR

Android Pit
"Энг яхши инновация" - LG G5

BGR
"MWC 2016 ғолиби" - LG G5 / LG Rolling Bot

Chip Chick
"Энг инновацион" - Rolling Bot

Digital Trends
"2016 ғолиблари энг яхши техникаси» - LG G5
«2016 энг яхши аудио техникаси» - LG Hi-Fi Plus

Expert Reviews
"Инновацияларнинг энг яхшиси" - LG G5
"Энг яхши смартфон" - LG G5

Know Your Mobile
"Инновацияларнинг энг яхшиси" - LG G5
"Энг яхши смартфон" - LG G5

Men’s Health
"Таҳририят танлови" - LG G5

MobileGeeks
"Энг яхши смартфон" - LG G5
"Энг яхши инновацион компания" - LG Electronics

Slashgear
"Энг яхши смартфон" - LG G5
"Энг яхши аксессуарлар" - LG Rolling Bot

Techradar
"Шоу-томошада энг яхшиси" - LG G5 и Rolling Bot
"Энг яхши телефон" - LG G5
"Энг яхши тақиладиган мослама" - LG 360 VR

Techspot
"MWC да энг яхшиси" - LG G5

Tom’s Guide
"MWC да энг яхшиси" - LG G5

Tom’s Hardware
"MWC да энг яхшиси"- LG G5

Trusted Reviews
"MWC 2016 да энг яхшиси"- LG G5 / Rolling Bot

Ubergizmo
"MWC да энг яхшиси"– LG G5 / LG Friends

MWC 2016 кўргазмасидаги LG маҳсулотлари ҳақида www.LGnewsroom.com/MWC2016 манзили орқали янада кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.