Нью-Йоркдаги аукционда 300 та ноёб гитара сотилди

Жамият 28 Февраль 2016 1179

Guernsey's аукцион уйи 27 февралда Нью-Йоркда 300 та ноёб гитара савдосини ўтказди. Аукцион натижаларига кўра 1,34 млн доллар олинди. Баъзи гитаралар кутилганидан камроқ нархга сотилди.

Савдоларнинг етакчи лоти блюз ижрочи Жонни Винтер учун махсус яратилган гитара бўлди. White Lazer деб номланган гитарани сотувга мусиқачининг яқинлари қўйишган. Гитара 180 минг долларга сотилди. Бу нарх аукцион уйи унга олмоқчи бўлган қийматдан 2 баробар камроқни ташкил қилди.

95 минг долларга режиссёр Ричард Брукснинг фильмларидан бири билан боғлиқ бўлган иккита гитара сотилди. Бу лот аукциончилар кутгандан аъло нархга сотилди.

1980-йилларда америкалик мусиқачи Эдди Ван Хален учун махсус яратилган Charvel гитараси 67 минг долларга сотилди. Унга қўшимча равишда гитара айнан мусиқачи томонидан харид қилинганини тасдиқловчи чек ҳам қўшиб берилди.

Британиялик машҳур рок-мусиқачи Эрик Клэптон томонидан имзоланган Fender Stratocaster маркасидаги гитара 4 минг долларга сотилди.
Бироқ аукцион олдидан энг қиммат нархга кетиши кутилган гитаралардан бири Gibson Super 400 CES гитараси ўз харидорини топа олмади. Бу гитара 1952 йилда мусиқачи Тони Моттола учун махсус яратилган. Гитаранинг нархи 100 минг долларга баҳоланган эди.

Шунингдек, аукционга қўйилган гитаралар орасида 1800-йилларда ясалганлари ҳам бўлган. Бу гитаралардан аскарияти АҚШда машҳур бўлган мусиқачилар ва санъат шайдолари шахсий коллекцияларида сақланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар