Британиялик боксчи Тайсон Фьюри қачон рингга тушишини билмаслигини таъкидлади.
«Тўғриси, кейинги жангим қачон, кимга қарши кечишини билмайман. Кейинги рақибим Кличко, Фред Флинстоун ёки Бэтманнинг ўзи бўлиши мумкин»,- дейди Фьюри.


Таъкидлаш жоизки, Кличконинг прамоутерлари Фьюри ва Кличко ўртасидаги реванш май-июль ойлари орасида бўлиб ўтишини таъкидлашганди. Фьюри айни вақтда WВА ҳамда WВО камарларининг соҳиби ҳисобланади.