Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан «Атлетико»га қарши ўйиндан кейин мавсум охирида жамоадан кетиши мумкин эканини таъкидлади.

«Мен ўз футболчиларимга ишонаман, улар мени қўллаб-қувватлашади. Келаси мавсумда бизни катта ўзгаришлар кутмоқда, балки мураббий ҳам алмашар. Шундай бўлса ҳам биз ишлашда давом этишимиз керак»,- дейди Зидан.

Айни вақтда «Реал» Испания чемпионатида учинчи ўринда бормоқда. Асосий рақобатчи «Барселона» эса захирасида битта ўйин билан «Реал»дан тўққиз очко илгарилаб кетган.