Алисия Викандер АҚШ киноакадемиясининг "Оскар" мукофоти тақдимотида, иккинчи планда энг яхши актриса номинацияси бўйича "Даниялик қиз" фильмидаги роли учун мукофотга лойиқ деб топилди.

Таъкидлаб ўтамизки, ушбу номинация бўйича "Оскар"га, у билан бир қаторда актрисалар Руни Мара ("Кэрол"), Кейт Уинслет ("Стив Жобс"), Женнифер Жейсон Ли ("Жирканч саккизлик") ва Рэйчел МакАдамс ("Диққат марказида") беллашишди.

Алисия Викандер мукофотни ола туриб, "Ҳеч қачон бундай бўлганига ишона олмайман" деди ва фильм бўйича касбдошлари ҳамда оиласига миннатдорчилик билдирди.

Швециялик акриса учун бу илк иштирок ва илк ғолиблик. У маросимга Louis Vuitton томонидан тайёрланган сариқ либосда келди.