Apple компанияси янги маҳсулотлари намойиши санасини ўзгартирди, деб ёзади Re/Code.

Мазкур тадбир 21 март ёки ундан кейинги бир ҳафта ичида ташкил қилиниши кутилмоқда.

Ҳозирча Apple бу хабарни тасдиқлагани йўқ. Аммо тақдимотнинг 15 мартдан бошқа муддатга кўчирилгани аниқ экани айтилмоқда.

Мартдаги тақдимотда Apple бутунлай янги маҳсулотлар тақдим этишни режалаштирмаган. Компания мавжуд қурилмаларнинг яхшиланган кўринишини оммага намойиш этмоқчи. Уларнинг ичида iPhone 5 линейкасига кирувчи, 4 дюймли iPhone 5 SE (ёки iPhone SE) имкониятлари кучайтирилган телефони намойиш этилиши кутилмоқда. Шунингдек тақдимотда 9,7 дюйм диагоналдаги iPad‘нинг янгиланган талқини ҳам намойиш этилади.