88-марта ўтказилган «Оскар» мукофоти тақдимотида машҳур актёр Леонардо Ди Каприо биринчи маротаба «Энг яхши актёр» номига сазовор бўлди.

У бу «Оскар» мукофоти учун олти марта номзодлар қаторидан ўрин эгаллаб, ва ниҳоят унга эришди. Унинг номи эълон қилинган пайт эса мукофот топшириш маросими тарихидаги энг кўп твитланган воқеа бўлди.

Ди Каприо номи эълон қилингач, Twitter фойдаланувчилари бу ҳақда дақиқасига 440 мингтадан твит қолдира бошлаган. Шунингдек, ушбу жараён ҳақида Facebook'да ҳам энг кўп пост қолдирилган.

Бунгача эса «Оскар» топшириш маросимида энг кўп твитланган воқеа Эллен Деджереснинг 2014-йилдаги юлдузли селфиси бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Оскар» мукофоти совриндорларининг тўлиқ рўйхати билан ушбу хабаримизда танишишингиз мумкин.