Испаниялик спорт журналисти Гильем Балаге Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячи Хамес Родригес билан мавсум якунида хайрлашиш ниятида эканини билдирди.

«Роналду ва «Реал» ўртасидаги вазиятда клуб португалиялик футболчини ўзлари талаб қилган шартлар асосида сотиб оладиган жамоа топа олмаяпти. Натижада эса жамоа янги трансферларни молиялаштириш учун бошқа муқобил вариантларни ўрганиб чиқмоқда.

Якунда «Реал» Хамесни сотиш вариантини ўзлари учун маъқул деб топишган», – деб ёзади Балаге ўзининг Sky Sports‘даги блогида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Реал» собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти 24 ёшли колумбиялик футболчини «Бавария»га таклиф қилишни режалаштирганди.