Италиянинг «Интер» клуби раҳбарияти Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеонега беш йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fichajes.net интернет-нашри хабар тарқатди.

Шартномага кўра, аргентиналик мутахассис йилига 20 миллион евро маош олиши мумкин бўлади. «Кўк-қоралар» шу йўл орқали ўзларига Италия чемпионати ва Европа майдонларидаги етакчиликни қайтариб олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирча Диего Симеоненинг ёзда Роберто Манчинини ўрнини эгаллаши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Мураббийга шунингдек Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдирганди.