Pixar студиясининг тўлиқ метражли мултфилми "Бошқотирма" АҚШ киноакадемиясининг "Оскар" мукофотига сазовор бўлди.

Шунингдек, бу номинация бўйича Британия ва Франциянинг "Қўзичоқ Шон", Бразилиянинг "Болакай ва дунё", "Аномализа" ва "Марнининг хотиралари" мултипликацион фильмлари тақдим қилинган эди.

АҚШ кинематография илми ва санъати бўйича мукофот 24 номинация бўйича топширилади. Совриндорлар қўлида қилич ушлаб, кинопленка ғалтаги устида турган Рицар шаклидаги ҳайкалчани қўлга киритишади.