Испаниянинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданни истеъфога чиқариш ниятида бўлиб турибди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Каталон нашри берган маълумотга кўра, француз мутахассисининг келгусидаги фаолияти жамоанинг Европа чемпионлар лигасидаги иштирокига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Агар пойтахт клуби еврокубоклар мавсумини ҳам эрта якунлайдиган бўлса, Перес Зидан ўрнига «Атлетик» бош мураббийи Эрнесто Вальвердени таклиф қилишни режалаштирган. Басклар мураббийини Перес ўтган йил ёзда Карло Анчелоттини ишдан бўшатгач, олиб келишни ният қилган, бироқ охир-оқибат Рафаэль Бенитес номзодига тўхталганди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Перес «Реал» президенти сифатида 13 йиллик фаолияти давомида 10 марта жамоа бош мураббийларини алмаштирган.

Зайниддин Зидан: «Балки келаси мавсум «Реал»да янги мураббий бўлар»

Перес Зиданга ишонч билдиришда давом этади ва трансферлар сиёсатида эркинлик беради