АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Долби» кинотеатри саройида 88-«Оскар» маросими якунланди.

Йилнинг энг яхши фильми Томас Маккарти режиссёрлигидаги «Диққат марказида» картинаси бўлди.

Алехандро Гонсалес Иньяррату эса «Энг яхши режиссёрлик иши» бўйича «Омон қолган» фильми учун «Оскар»билан тақдирланди.

Леонардо Ди Каприо ҳам «Омон қолган» фильмидаги иштироки учун узоқ кутилган «Оскар» мукофотига эга бўлди.

Бри Ларсон «Хона» фильми учун «Оскар»га сазовор бўлди.

Марк Рэйленс («Айғоқчи кўприги») ва Алисия Викандер («Даниялик қиз») иккинчи даражали энг яхши эркак ва аёл роллари бўйича «Оскар»га эга бўлишди.

«Машинадан фильми» визуал эффектлар учун «Оскар» олди.

«Телба Макс: Ғазаб йўли» фильми «Энг яхши либослар дизайни», «Энг яхши грим ва соч турмаги», «Энг яхши постановкачи рассом», «Энг яхши товуш», «Энг яхши товуш монтажи» ва «Энг яхши монтаж» йўналишларида ғолиб бўлди.

Морриконе «Жирканч саккизлик» фильмидаги мусиқа учун «Оскар»ни қўлга киритди.

«Хориж тилидаги энг яхши фильм» номинациясида «Саулнинг ўғли» фильми «Оскар»га эга бўлди.

«Бошқотирма» энг яхши анимацион фильм, «Айиқ тарихи» эса энг яхши қисқа метражли анимацион фильм деб тан олинди.

Операторлик иши бўйича "Омон қолган" фильми учун «Оскар»га Эммануэль Любецки лойиқ деб топилди.

"Эми" "Энг яхши ҳужжатли фильм" сифатида "Оскар" олди

Бундан ташқари, «Диққат марказида» («Энг яхши соддалаштирилган сценарий»), «Spectre» («Энг яхши қўшиқ»), «Соқов» («Энг яхши қисқа метражли фильм») фильмлари ҳам «Оскар» мукофотларини қўлга киритди.