Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасида Россия Федерацияси элчихонасининг янги тайинланган консуллик бўлими мудири Иван Фетисов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Мулоқот давомида консуллик масалалари, хусусан, иккинчи мамлакат ҳудудида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб жиҳатлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.