"Ўзбекозиқовқатхолдинг" озиқ-овқат холдинги таркибида "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компанияси яратилмоқда. Бу компанияга холдинг корхоналари маҳсулотларини экспорт қилиш вазифаси юкланади.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси таркибига мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сублимация қилиш (консервалаш усули) бўйича 39 та корхона, 45 та гўшт ва сутни қайта ишлаш корхонаси, таомга ишлатувчи бошқа маҳсулотларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича 79 та корхона, 13 та хизмат кўрсатувчи корхона ҳамда 13 та савдо-логистика маркази ва қурилаётган корхоналар дирекцияси киради.