Бишкек йўл-патруль хизмати махсус батальони ходими Улан Жентаев машинасида пиёдани уриб ўлдириб қўйгани учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. Бу ҳақда “24.kg” га Аламудун тумани прокуратураси маълум қилган.

7 февраль куни Лебединовка қишлоғида ўлим билан якун топган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Бишкек йўл-патруль хизмати махсус батальони ходими пиёдани машинасида уриб юборган. Олинган жароҳатлар туфайли пиёда оламдан кўз юмган.

Ҳалок бўлган Сагинбек Жумаевнинг қариндошлари акс ариза билан мурожаат этиб, инсон ўлимига сабаб бўлганига қарамасдан, ҳайдовчига нисбатан даъволари йўқ эканини билдирганлар. “Бундай ҳолатларда даъво аризасисиз жиноий иш қўзғатилмайди”, -деди прокуратура манбаси.
Бишкек йўл патруль хизматида “Улан Жентаев хизмат тергови давомида ўз вазифасидан озод қилинган”ини маълум қилишди.