Ҳолливуд актёри Арнольд Шварценеггер «Оскар» тақдимотида ғолиблар қаторида зикр этилмаган Сильвестра Сталлонени ўз твиттери орқали юпатди.

«Мен учун сен энг зўрисан; Улар нима деганининг аҳамияти йўқ», – дея ёзади Шварценеггер.

Сталлоне «Оскар» мукофотига «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» йўналишида, «Крид: Рокки авлоди» фильмидаги иштироки учун даъвогарлик қилганди. Аммо ғолиблик Марк Райлэнсга («Шпион кўприги») насиб этди.

USA Today нашрининг қайд этишича, агар Сталлоне ғолиб сифатида эълон қилинганида, бу йилги тақдимот маросимини тарихдаги энг яхшиларидан бири сифатида тан олиш мумкин эди, лекин бундай бўлмади.

«Оскар — 2016»: Ғолибларнинг тўлиқ рўйхати