Тошкентдаги Республика олимпия захиралари коллежида юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида ака-ука Рўзиқуловлар соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада ўзбекистонлик вакиллар ва қўшни Қозоғистондан жами 187 нафар спортчи иштирок этди.

Халқаро турнир якунида ўз вазн тоифаларида Нанкин Олимпиадаси ғолиби Илҳом Баҳромов, Осиё чемпиони Абубакр Алимов, шунингдек, Жавоҳир Мираҳмедов, Қамариддин Зайниддинов, Мирзабек Раҳматов, Эрмат Шерматов ҳамда Достон Саидқулов ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди. Бу ҳақда Оламспорт хабар берган.