Вьетнам иқтисодидаги хорижий сармояларнинг ҳажми жорий йилнинг биринчи икки ойида деярли 2,8 млрд. долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2015 йилнинг шу давридаги натижа билан солиштирганда 135 фоизга ортганини кўриш мумкин. Бу маълумот Вьетнам Инвестиция ва режалаштириш вазирлиги қошидаги Хорижий инвестиция агентлигининг бугунги маърузасида чоп этилди.

Маърузада қайд этилишича, йил бошидан мамлакатда жами 1,9 млрд. доллар капитал ҳажми билан 291 та янги лойиҳаларга лицензиялар берилган. Айнан шу вақт мобайнида сармоядорлар вазирликдан умумий қиймати 898,3 млрд. доллар бўлган мавжуд 137та лойиҳалар капиталини оширишга руҳсат олди.

Бу йилнинг бошида барча хорижий сармояларнинг асосий қисми – 71,2 фоизини (2 млрд. доллар атрофида) қайта ишлаш саноати жалб этди. Кейинги ўринда хорижликлар 210 млн. доллар сармоя киритган кўнгилочиш ва хизматлар соҳаси туради. У 2016 йил Вьетнамда умумий ҳажми 7,5 фоиз бўлган хорижий сармояни ташкил этади.