Аudi компанияси энг кичик кроссоверини тақдим қилди

Технология 01 Март 2016 2331

Audi компанияси Женева автосалонига ихчам Q2 кроссоверини олиб келди. Янги автомобиль немис маркасининг энг кичик ўлчамдаги йўлтанламаси бўлади ва Q3, Q5 ва Q7 моделлари олдидан ўрин олади.

Audi Q2 модели Volkswagen’нинг MQB модуль платформисида яратилган. Коссовернинг узунлиги 4190 мм ни, яъни Audi Q3’никидан 195 мм камроқни ташкил қилади. Машинанинг оғирлиги 1205 кг ни ташкил қилади. Машинанинг туби билан йўл қопламаси орасидаги масофа 200 мм ни ташкил қилади. Юкхона ҳажми 405 литр (ёки орқа ўриндиқ йиғилган ҳолатда 1050 литр).

Audi Q2’да асосий двигатель 116 от кучига эга, 1 литрли 3 цилиндрли бензинли двигатель бўлади. Бундан ташқари, кроссовер учун 1,4 литрли "турботўртлик" ҳамда моделнинг топ версияси учун 190 от кучига эга двигатель таклиф қилинади.

Машинанинг дизелли двигателлари қатори 116 от кучига эга 1,6 литрли ва 150 ва 190 от кучига эга 2 литрли двигателларни ўз ичига олади. Автомобилнинг узатмалар қутиси "механик" ёки "робот" шаклдаги икки илашишли Sitronic’дан иборат.

Кроссовер адаптив круиз-контроль, "ўлик" ҳудудлар, қаторлар бўйича ҳаракатланишни кузатиш ва йўл белгиларини таниш тизими билан жиҳозланади. Бундан ташқари, Q2 автоматик равишда параллел ва перпендикуляр парковка қилиш ва автотураргоҳдан мустақил равишда чиқишни амалга ошира олади.

Базавий кроссовер олди ғилдираклари тортувчи ҳолда таклиф қилинади. Машинанинг 2 литрли двигателга эга қимматбаҳо версиялари тўлиқ привод тизимини олади.

Бундан ташқари, йўлтанламасни қайта созланган спорт подвескаси ва йўл қопламаси билан машинанинг туби ўртасидаги оралиқ 10 мм камроқни ташкил қилган вариантига буюртма берса бўлади.

Опциялар сифатида машинада рақамли асбоблар панеди, проекцияловчи дисплей, йўлдошли навигация, Apple CarPlay ва Android Auto интерфейсларини қўллаб-қувватловчи MMI мультимедиа мажмуаси билан таклиф қилинади.

Audi Q2 Ингольштадтдаги корхонада йиғилади. Кроссовер 2016 йил августида сотувга чиқарилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар