АҚШнинг Айдаҳо штатида америкалик актёр Жорж Кеннеди 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг қариндошларига асосланиб, TMZ портали хабар берган.

Актёрнинг набираси айтишича, унинг соғлиги 1 йил олдин рафиқасини йўқотганидан кейин кундан-кунга ёмонлашиб бораётганди. У Бойсе шаҳарчасидаги уйда охирги кунларини ўтказган.

Жорж Кеннеди ўтган асрнинг 60-йилларида фильмларда суратга тушишни бошлаган. 1968 йилда у "Совуққон Люк" фильмидаги иштироки учун "Иккинчи пландаги энг яхши актёр" номинацияси бўйича "Оскар" олган. Бундан ташқари у "Аэропорт", "Ялонғоч қурол" каби фильмлари билан машҳурликка эришган.

Унинг сўнгги роли 2014 йилда суратга олинган "Ўйинчи" фильмидаги рол бўлиб қолди.