Bugatti 1500 от кучига эга "Вейрон"ни намойиш қилди

Жаҳон 01 Март 2016 6477

Bugatti компанияси янги гиперкари Chiron’ни расман намойиш қилди. Бу машина 2016 йилгача ишлаб чиқарилган Veyron модели ўрнини босади. Янги модель 1500 от кучига эга W16 двигателини олди. Автомобилнинг максимал тезлиги 420 км/соат билан чегараланган.

Ҳаммаси бўлиб бундай машинадан 500 дона чиқарилади. Машинанинг минимал нархи солиқлар ҳисобга олинмаганда 2,4 млн еврони ташкил қилади. Бу моделдаги биринчи машиналар 2016 йилнинг сентябрида йиғилиши бошланади.

Bugatti.да таъкидланишича, двигателнинг қувватини аввалги моделникидан чорак қисмга ошириш учун муҳандислар двигателнинг қисмларини қайта ишлашлари ёки буткул бошқатдан яратишларига тўғри келди. Мисол учун, мотор босқичли пуркаш тизими олди. Мотордаги иккита турбина паст оборотларда ишлайди, қолган иккитаси эса тирсакли валнинг 3800 обротидан кейин ишлай бошлайди. Бундай схема қувватни 2000 оборотдан кейин бир маромда тўплашга имкон беради.

Bugatti Chiron мотори 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Гиперкар, шунингдек, тўлиқ приводли тизим билан жиҳозланган.

"Широн" жойидан 100 км/соат тезликка 2,5 сонияда, 200 км/соат тезликка 6,5 сонияда, 300 км/соат тезликка эса 13,6 сонияда эришади. Машинанинг стандарт режимдаги максимал тезлиги 380 км/соатни ташкил қилади. Машинани 420 км/соат тезликкача тезлаштириш учун махсус калитдан фойдаланиш керак бўлади.

Chiron карбон монокок (яхлит конструкция) атрофида ясалган. Шассисининг орқа қисми карбондан ишлангани унинг Veyron’дан 8 кг енгилроқ бўлишига имкон берган.

Машинанинг кузов панеллари ҳам карбондан ясалган. Модель ҳам пассив, ҳам актив аэродинамик элементлар олган. Пассив элементлар машинанинг узеллари ва агрегатларини совитиш учун ишлатилади. Мисол учун, ён томонлардаги махсус тешиклар ҳавони ғилдирак дисклари орқали йўналтириш учун мослаб ишланган, бу эса тормоз механизмларини совитишни таъминлайди.

Бундан ташқари, модель фаол орқа аксқаноатлар билан таъминланган. У тўрт режимда: тўлиқ йиғиқ, бироз кўтарилган, тўлиқ кўтарилган ва аэродинамик тормоз ҳолида ишлайди.

Bugatti Chiron’нинг адаптив шассисида 5 та ишлаш режими мавжуд. Улар йўл билан оралиқни, амортизаторлар бикрлигини, тўлиқ привод тизими ишини, рулга кучланишни, автомобиль аэродинамикасини ҳамда барқарорлаштириш ва тормоз тизимлари ҳаракати алгоритмини ўзгартиради.

Lift режими тезликни камайтириш тўсиқларидан ўтиш ёки машинани трейлерга юклаш учун ишлатилади. У 50 км/соат тезликда ишлайди. Кейин эса EB Auto режими автоматик тарзда ёқилади, ундаги созламалар ўзгаришига электроника жавоб беради. Autobahn режими 180 км/соат тезликдан кейин автоматик тарзда ёқилади ва автомагистраллар бўйича юқори тезликда ҳаракатланишни оптималлаштиради. Handling режими автомобилнинг тизимлари ва компонентларини трекда юришга мослайди. Бу режимларни рул чамбаридаги жойстик билан бошқариш мумкин. Охирги 5-режим – Top Speed махсус калит билан ёқилади ва "Широн"га 420 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга имкон беради.

Гиперкар карбон-керамик дискли тормоз механизмлари билан жиҳозланган. Chiron шиналари Michelin компанияси билан биргаликда яратилган. Машинанинг олди қисмида 285/30 R20 ўлчамдаги, орқа қисмида 355/25 R21 ўлчамдаги шиналар ўрнатилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар