Европанинг энг яхши машиналари номи маълум қилинди

Технология 01 Март 2016 3567

Женева автосалони очилиши арафасида ҳар йилги анъанавий "Йил автомобили" танловига якун ясалди. Бу йилги танлов ғолиби янги авлоддаги Opel Astra хэтчбеки бўлди. Унга 309 балл берилди. Бош мукофот Opel маркасининг раҳбари Карл-Томас Нойманга топширилди.

Қолган ўринлар қуйидагича тақсимланди: 2-ўрин – Volvo XC90 йўлтанламаси (294 балл), 3-ўрин –Mazda MX-5 родстери (202 балл), 4-ўрин – Audi A4 оиласи (189 балл), 5-ўрин – Jaguar XE (163 балл), 6-ўрин – Skoda Superb (147 балл). Рўйхатни янги авлоддаги BMW 7-Series седани якунлади (143 балл).

Якуний рейтингда ўринлар Европанинг 22 та давлатидан бўлган 58 журналистдан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати овоз бериши натижаларига кўра тақсимланди.

2015 йилда бу мукофотни 8-авлоддаги Volkswagen Passat автомобили эгаллаганди. 2-ўрин ва 3-ўринни мос равишда Citroen C4 Cactus ва Mercedes-Benz C-Class оиласи эгаллаган. 2014 йилда Peugeot 308 хэтчбеги, 2013 йилда эса 7-авлоддаги Volkswagen Golf Европада йилнинг энг яхши машинаси деб топилганди.

Кўпроқ янгиликлар