Мобиль интернет энг арзон бўлган мамлакатлар ўнталиги

Технология 01 Март 2016 13768

“Content Review” ахборот-таҳлил агентлиги (Россия) мобиль интернет энг арзон бўлган мамлакатлар рейтингини янгилади. Янги рейтингни 2015 йил сентябридагидек, Топ-50 мамлакатларнинг 2014 ЯИМи бўйича ҳисоб қилиб олинди. “Content Review” жамоаси бир гигабайт мобиль интернети трафик нархини, дунёдаги ўртача мобил интернет истеъмоли деб олиб ҳисоб-китоб қилиб чиқди.

Таҳлилчилар ҳар бир мамлакатни мобиль интернет сегментида етакчи бўлган маълум бир алоқа оператори “вакил” қилиб олинди. Россия мамлакати учун 2015 йилнинг барча уч чорагида шу хизмат туридан энг кўп фойда кўрган “Мегафон” компаниясининг нархлари мисол қилиб олинди, - дейди таҳлилчилар. Барча нархлар РФ МБ нинг 22 февраль 2016 йилдаги курсга қараб белгилаб олинган.

Биринчи ўринни Эрон ўзининг “Hamrah-e-Avval” операторида бир гигабайт учун 13 рубль (13 фоизга пасайган) бўлган нарх билан эгаллади. Россияда гигабайт учун нарх ўзгармас – 117 рубль даражасида қолди, лекин аввалида шу ўринни эгаллаб турган Покистонда интернет учун нархнинг кўтарилиши туфайли иккинчи ўринга чиқиб олди (79 фоизга кўтарилиш, 69 дан 113 рублга, оператор “Mobilink”). Учинчи ўринни T-Mobile таклиф этаётган 133 рубль билан Польша эгаллади.

Қозоғистон ўз рейтингида тўртта позицияга “ўзгариш” юз бериб, тўққизинчи ўринга чиқиб олди. Гигабайтнинг нархи қўшни мамлакатда 165 рублни ташкил этди (“Kcell”).

1 Гб мобиль интернетнинг нархи Хитойда («China Mobile») 394 рубллигича қолди, Австралияда («Telsra») гигабайт 483 рубль, АҚШда («Verizon Wireless») – 578 рубль, Буюк Британияда («EE») – 1111 рублни ташкил этди.

Рейтингда энг катта ўсишни 21 позицияга кўтарилиб 19 ўринни эгаллаган Ироқ кўрсатди (гигабайтнинг нархи 57 фоизга, яъни 348 рублга тушиб кетди). Энг катта тушиш Қатарда кузатилди (19 та ўрин пастга, 34 позицияга), нарх икки баробар ошиб, 564 рублни ташкил этган.

«Content Review» раҳбари Сергей Половниковнинг таъкидлашича, 2015 йил сентябрь ойидан кўпгина мобил алоқа операторлари тарифларини қўриб чиқишга мажбур бўлди. «Хитой, Қозоғистон, Канада, Венесуэла, Мексика ва бошқа бир қанча мамлакатлар миллий валюталарининг девальвацияга дуч келиши туфайли, рейтингдаги позицияларига таъсир этган. Европа мамлакатларида эса операторлар роумингдан келган зарарни қоплаш мақсадида асосий хизматларга режалаштирилган равишда нархлар қўйишган”, деди Половников.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар