Adweek нашри Nokia’нинг машҳур рингтони яратилиши тарихини эслаб ўтди. Бу рингтон дунёда энг кўп янгровчи куйлардан бири ҳисобланади.

Яқинларда 13 та нотадан ташкил топган бу рингтон мобиль инқилобининг куйи ҳисобланган. Ўтган ўн йилликнинг смартфон ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияси Nokia дизайн ва технологиялар соҳасида бош яратувчи бўлган.

Нью-Йоркдаги мусиқа брендинги студияси Audiobrain асосчиси Одри Арбини аудитория билан суҳбатлашганда "Бу куйни топ" ўйинини ўйнашни яхши кўради. Арбини Intel, NBC ва бошқа компанияларнинг бир нечта жинглини кетма-кет қўяди, сўнгра тингловчилардан куй қайси брендга тегишли эканини сўрайди. Ўйин бир вазиятдан ташқари, доимо турлича якунланади.

"Мен Nokia рингтонини билмайдиган ҳали бирор одамни учратмаган. Бу куйни дарров топишади", деб айтди Арбини.

Nokia’нинг оригинал куйи дунёда энг кўп янгровчи куйлардан биридир.

Microsoft корпорацияси Nokia’ни 2013 йилда 7,6 млрд долларга сотиб олганига қарамасдан, дунёда бренднинг миллиардтага яқин телефонидан фойдаланилади. Nokia куйи биринчи бор 20 йил аввал янграгандан бери ҳар сонияда тахминан 20 минг марта янграйди.

Куй 1902 йилда ёзилган. Ўшанда испаниялик гитарачи Франсиско Таррега Gran Vals деб номланувчи вальс яратган.

Айнан шу вальснинг бир парчасини Nokia компанияси 1992 йилдаги реклама ролиги учун ишлатган. Бу куй компаниянинг собиқ вице-президенти Ансси Ваньоки ва алоқалар бўйича вице-президенти Лаури Кивинен томонидан танланган. 1993 йилда эса тонал товуш сигналига эга Nokia 2110 телефони пайдо бўлган. Бренд телефон учун Таррега вальсининг бир парчасини олиб, уни "Nokia tune" рингтонига айлантирган.

Бугун бу рингтон устидан кулувчилар у қандай таъсирга эга бўлганини ҳаттоки билмайдилар. Биринчидан, куй ўзига хослиги ҳисобига компанияга одамлар онгида уяли телефонлар ва ўз маркаси ўртасида мустаҳкам боғланишни яратишга имкон берган.

"Бу бренднинг танилувчанлигини оширишга имкон берган", деб айтди Sixième Son аудиобрендинг фирмаси бошқарувчи директори Коллин Фэйхи.

Chase Design Group дизайн-студияси президенти Крис Лоурининг таъкидлашича, Nokia рингтони дўстона ва ёқимлидир. "Сиз бу куйда қандайдир ўзгача жозибани ҳис қилгансиз, қурилма сизнинг эътиборингизни қамраб олган", деб айтади Лоури.

PH Media Group компанияси директори Дэн Лафферти Nokia рингтони нафақат компания ҳаётида, балки уяли телефоннинг оммавий маданиятга киришида ҳам муҳим роль ўйнаганини таъкидлаб ўтди. "Уяли телефонлар амалий қўлланишидан ташқари, унинг эгасининг мавқеини ифодалаган. Nokia рингтонининг яратилиши истеъмолчиларга ўзларини бообрў ҳис қилишга имкон берган, чунки бренд ўша вақтда "бообрўлик"ни англатган", деб таъкидлаб ўтди Лафферти.