Университет тест имтиҳонидан ўта олмаган абитуриентларни қўшимча шартнома асосида ўқишга киритиб қўйиш мақсадида товламичилик қилиш ҳолатлари ҳар йили учраб туради.

“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, наманганлик фуқаролар ҳам фирибгар аёлнинг ёлғонлари тузоғига илинди. Университетга кира олмаган йигит танишининг тавсияси билан бир аёлга мурожаат қилади. Аёлнинг ёлғон гап-сўзларига ишониб, қаерда, ким бўлиб ишлашини ҳам сўрамай, қўшимча шартнома асосида ўқишга кириш учун 2000 АҚШ долларини бериб юборади. Орадан ойлар ўтиб кетса ҳам, ваъда бажарилмайди. Товламачи аёл турли баҳонлар билан йигитнинг пулини қайтариб бермайди. Шундан сўнг, фуқаро ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Нашр бу жараёнда ўқишга киришнинг осон йўлини танлаган йигитнинг ишини ҳам оқлаб бўлмаслигини ёзади.