«Палермо» президенти Маурицио Дзампарини Жанни Инфантинонинг ФИФА президентлиги учун сайловда ғалаба қилганига ўзига хос тарзда муносабат билдирди.

«Бундан кейин ҳам ФИФАдаги вазият ўзгармайди, қоғозбозларнинг каттаси Инфантино ҳисобланади, у шу вақтгача амалда бўлиб келган тизимнинг бир қисмидир.

Агар уни сайлашган экан, демак, у шунчаки шайхдан кўра кўпроқ одамни сотиб олган. Умид қиламанки, мени бу сўзларим учун футболдан четлатишади. Шундай бўлгани ҳам яхши», – дейди Дзампарини.