Россия халқлар дўстлиги университети ректори, Россия таълим вазирлиги собиқ вазири Владимир Филиппов мактабларнинг бой битирувчилари эҳсони эвазига мактаблар сайтини яратишга чақирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Филипповнинг сўзларига қараганда, мамлакатдаги ҳар бир мактабда моддий томондан бақувват ўнлаб битирувчилар мавжуд бўлиб, улар учун 5—10 минг рублни “қурбон қилиш” ҳеч гап эмас.

“Гап шу ҳақда боряптики, мамлакатда мавжуд барча мактабларнинг сайтини яратиш керак. Тугмани босасан ва сен ўша мактаб ҳақида тўлиқ ҳисобот олишни бошлайсан. Хизмат ҳақи эса, масалан, беш минг рубль бўлади. Натижада мактабларнинг моддий базаси миллиардлаб рублга бойийди” — деди Филиппов.

Унинг аниқлик киритишича, бундай таклиф билан мамлакат таълим ва фан вазирлигига ҳозирча мурожаат этгани йўқ, аммо вазирликни ушбу ғояни қўллаб-қувватлашини тўғри деб ҳисоблайди.