Руминиядаги "Астра" жамоаси бош мураббийи Мариуш Шумудикя 6 ойга футболдан четлатилди ва унга 22,4 млн евродан иборат жарима қўлланди. Бунга унинг букмекерлик идоралари орқали мамлакат биринчилигидаги учрашувларнинг натижаси учун пул тикиш билан шуғуллангани сабаб бўлган. Бу ҳақда Digisport хабар берган.

Руминия футбол федерациясининг бу қарорига кўра назарда тутилган 6 ой фақат ички чемпионат ўтказилаётган даврга тааллуқли бўлади ва мавсумлар орағидаги танаффус ҳисобга олинмайди.

Шу тариқа Шумудикя "Астра" жамоасининг ўйинларини мураббийлар штаби қаторида туриб кузата олмайди ва жамоа машғулотларида иштирок этмайди.

"Астра" жамоаси раҳбарияти мутахассисни қўллаб-қувватлашини билдирган ва қўмита қарорини адолатсиз дея баҳолаган. Мутахассиснинг ўзи апелляция билан мурожаат қилишни режалаштирган.

Руминия чемпионатининг 26 туридан кейин "Астра" турнир жадвалида 51 очко билан етакчилик қилмоқда. Жамоани 3 очколик фарқ билан Бухарестнинг "Динамо" жамоси таъқиб қилмоқда.