Яман полицияси тириклайин итларнинг қонини сўрган “вампир” лақабли кишини қўлга олди.

Мамлакат ғарбидаги Худайда (Hudaiydah) шаҳрида жойлашган уйни полиция ўраб олиб, маҳаллий аҳоли ёрдамида ҳужум уюштирган. Натижада, “вампир” қочишга ҳаракат қилган, лекин полиция томонидан қўлга олинган.

Саудия Арабистони газетаси “Ajel”нинг хабар беришича, “Уни қичкина кучукчанинг қонини тириклайин сўраётган пайтида топишган. Полиция сўзларига кўра, “вампир” бу минтақадан эмас ва ўзга тилда сўзлашар экан”.