Мануэль Пеллегрини: «Чемпионлик пойгасида ортиқ хато қилишга ҳаққимиз йўқ»

Спорт 02 Март 2016 980

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Англия премьер-лигасининг «Ливерпуль»га қарши учрашуви олдидан чемпионлик пойгасидаги имкониятлари борасида гапириб ўтди.

«Ҳозирда «Лестер» билан орадаги фарқ шуни кўрсатиб турибдики, энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ҳозирча чемпион бўлиш учун имкониятимиз сақлаб қолинган экан – курашиш керак. Ишончим комил, чемпионат финишида жамоамиз ҳозиргига қараганда кучлироқ футбол кўрсатади.

Қачонки, тажриба бўлганда қийин вазиятлардан чиқиб кета олиш мумкин бўлади. Биз ўтган мавсумда ҳам худди шундай ҳолатда эдик ва ўзимизга ишонишда давом этганмиз. Тўрт йил олдин «Сити» Манчини бошчилигида «МЮ»дан саккиз очко орқада бора туриб охирида чемпион бўлганини яхши эслайман.

Шундай экан ҳамма нарса бўлиши мумкин», – дея Пеллегринидан иқтибос келтиради «Манчестер Сити» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 26 учрашувдан кейин «Сити» АПЛ жадвалида 4-ўринда бормоқда, жамоа «Лестер»дан иккита ўйин кам ўтказган ҳолда 10 очко ортда қолаяпти.

Клаудио Раньери: «Лестер» чемпионлик пойгасидаги иштирокини давом эттиради»

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар