Москва савдо ва хизмат кўрсатиш департаменти раҳбари Алексей Немерюк “Газете.Ru”га берган онлайн-интервьюсида нима учун Москва қабристонларида Wi-Fi кераклиги ҳақида изоҳ берди.

“Гап фақат Москванинг тарихий ва маданий қимматга эга учта қабристони хусусида кетмоқда. Ҳозир махсус кодлар бор, у ёки бу ёдгорлик олдига келиб, унинг кодини суратга олиб интернет орқали ўша қабр ёки унда дафн этилган шахс ҳақида маълумот олиш мумкин”, -тушунтирди Немерюк.

“Ушбу текин Wi-Fi, ҳамкасбларим ҳазиллашгандек, у ерда кўмилганлар учун эмас”, - деб аниқлик киритди у.