Raspberry Pi Foundation расмий тарзда Pi 3 компьютерининг учинчи версиясининг сотуви бошланганлиги ҳақида хабар берди.

Қурилма аввалги ҳажм ва форм-факторини сақлаб қолди, лекин янги процессор (1.2GHz 64-bit quad-core ARM) ва ўрнатилган симсиз модулларга (Wi-Fi ва Bluetooth 4.1) эга. Оператив хотира ҳажми ҳам ўзгармади (1 ГБ).

Компьютер нархи — чегирма билан 35 доллар. Унинг нархи Raspberry Pi 2 билан бир хил.