Хитойнинг TechRules компанияси Женева автосалонида 1044 от кучига эга двигателли, "турбоэлектрик" TREV (Turbine-Recharging Electric Vehicle) гиперкарини яратишди. Янги машина икки версияда намойиш қилинди: трек учун AT96 («Aviation Turbine») ва оддий йўллар учун GT96 («Gas Turbine»).

Суперкарда 20 кВт-соат сиғимга эга литий-ионли батареяларни қувватлаш учун электр ишлаб чиқарувчи микротурбогенератор асосидаги тизим қўлланди. Аккумуляторлар ҳар бирининг оғирлиги 13 кг дан бўлган 6 та электромоторга қувват беради.

Биттадан мотор олди ғилдиракларда ва 2 тадан морот орқа ғилдиракларда жойлаштирилди. Двигателларнинг умумий қуввати 1044 от кучига эга.

AT96 версиясидаги микротурбина авиация керосини, дизель ёки бензинда ишлаши мумкин, GT96 модификациясидаги тизим эса табиий газ ёки биогазда ишлаш учун мослаштирилган. Бундан ташқари, батареялар ташқи электр манбаларидан қувватланиши мумкин. Бунда батарея тўлиқ қувватланишига 40 дақиқа талаб қилиниши мумкин.

Машина фақатгина электр двигателда ҳаракатланганда 150 км йўл босиши мумкин. Аккумулятор ва 80 литрлик ёнилғи баки тўла бўлганда гиперкар 1930 км йўл босиши мумкин.

Хитойликлар бу машинанинг битта ишчи прототипини Британиядаги "Сильверстоун" трассасида синовдан ўтказишганини айтишди. Купе жойидан 96 км/соат тезликкача 2,5 сонияда тезлашиши мумкин, унинг максимал тезлиги 350 км/соатни ташкил қилади.

TechRules икки йиллардан кейин микротурбинали товар суперкарини қуришни режалаштирмоқда. Бу модель чекланган миқдорда чиқарилади. Хитойликлар кейинроқ "оммабоп шаҳар автомобилини" ишлаб чиқармоқчилар.