Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 4 мартдаги ПҚ-2504 сонли фармони билан Азиз Абдухакимов меҳнат вазири этиб тайинланди. Меҳнат вазирлиги Ислом Каримовнинг 22 февралдаги фармони билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги негизида ташкил этилганди.

Абдухакимов Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини 2014 йил ёзидан бери бошқариб келган. 2012 йил ноябридан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, 2010 йил мартидан Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.