Флорида фуқароси Обамага таҳдид қилгани учун 7 йилга қамалиши мумкин

Жамият 04 Март 2016 1086

АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилувчи шахсга мамлакат президентига таҳдидона сўзлар битилган мактуб йўллагани учун 7 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Бу ҳақда 3 март куни штат прокуратураси маълум қилган.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли Жереми Эддисон айни вақтда қамоқда сақланмоқда ва ўз иши бўйича судни кутмоқда.

Шунингдек, бу шахс ўз уйини текшириш учун келган махсус хизмат ходимларига ҳужум қилган. Унга бунинг учун ҳам айблов қўйилган.

Прокуратурада аниқлик киритилишича, Эддисон қамоқдан туриб ҳам ўз ишини олиб бораётган федерал прокурор манзилига таҳдидона мактублар жўнатган.

Ўтган йилнинг октябрида у барча айбларига иқрор бўлганди. Прокуратура унга узоқроқ қамоқ муддати тайинлашни сўраган.

Кўпроқ янгиликлар